- Bosh sahifa
- Kompaniya haqida
- Kompaniyaning missiyasi
Kompaniyaning missiyasi
ВАЗИФА
«Самарқанд Автомобил Заводи» МЧЖнинг вазифаси Ўзбекистон Республикасининг автотранспорт корхоналарини ва ташкилотларни, шунингдек МДХ мамлакатларини корхона махсулотлари – I, II, III синфли М3 тоифали автобуслар ва N2, N3 тоифали юк автомобиллари, хамда юк автомобилларини кузовлар билан таъминлашдан иборат
ТАССАВУР
Бизнинг орзуимиз – автобус ва юк автомобилларини ишлаб чиқариш бозорида МДХ мамлакатларида тан олинган етакчи бўлиш.
ИМТ (Интеграллашган менежмент тизими) СОҲАСИДА СИЁСАТ
Корхонанинг асосий бизнес-мақсади: истеъмолчи ва бошқа муҳим манфаатдор томонларнинг талаб ва истакларини максимал даражада қондиришни таъминлайдиган метод ва усуллар билан корхонанинг Вазифасини ва Тассавурини амалга ошириш; атроф-мухитга салбий таъсирни камайтириш; корхона ходимлари ва унинг раҳбарлиги остидаги бошқа шахслар учун хавфсиз меҳнат шароитини яратиш; корхонанинг барқарор иқтисодий ҳолатини таъминлар ва шу асосида – ходимларнинг фаровонлигини ошириш.
Сифат менежменти тизими соҳасида фаолиятнинг асосий йўналишлари:
- корхона фаолиятининг сифат менежментининг умумэътироф этилган принциплари асосида ва корхонанинг барқарор муваффақиятга эришиш учун риск-йўналтирилган фикрлашни амалга ошириш;
- махсулот учун ўрнатилган барча талабларга мувофиқ барқарор сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш;
- самарали режалаштириш ва бизнес-режаларда ўрнатилган кўрсаткичларга эришиш;
- истеъмолчилар билан ўзаро манфаатли алоқаларни таъминлаш, етказиб берувчилар ва ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларни оптималлаштириш;
- истеъмолчилар талабини ва махсулотни илгари суришда тадқиқотлар учун самарали реклама сиёсатини қўллаш, маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, истеъмолчилар билан самарали қайта алоқа қилишни ташкил этиш;
- кейинчалик кафолат мажбуриятларини ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни таъминлаш билан махсулотни сотиш бозорини кенгайтириш;
- бозорнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш;
- кадрларни самарали бошқариш, сифатни ва ўзининг меҳнатининг самарадорлигини таъминлашда ходимларни рағбатлантириш ва манфаатдорлигни ошириш учун шароит яратиш;
- ички корхона билимларни тизимлаштириш ва тўплаш, уларни компания ходимларининг юқори профессионал даражасини сақлаб қолиш учун қўллаш;
- корхона фаолиятининг ахборот тизимини, меъёрий-услубий ва техникавий таъминотини такомиллаштириш;
- ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш, мавжуд бўлган ишлаб чиқариш жихозларининг имкониятларидан оқилона фойдаланиш;
- маҳсулот сифатини янада юқори даражада назорат қилиши учун шароит яратиш;
- ишлаб чиқариш йўқотишларни камайтириш.
Атроф мухитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятнинг асосий йўналиши:
- атроф муҳитни ҳимоя қилиш, жумладан, ифлосланишнинг олдини олиш;
- Евро-4 ва Евро-5 янги авлод двигателли, шу жумладан, уларни ишлатиш даврида атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини сезиларли даражада қисқартириш мақсадида метан – сиқилган табиий газда ишловчи двигателли автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
- атроф мухитга кам салбий таъсир кўрсатадиган технологиядан, жихоз ва материаллардан фойдаланиш;
- ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг хар бирига тўғри келадиган табиий ресурс ва энергиянинг нистий истеъмолини камайтириш;
- ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини қисқартириш, улардан янаям самарали фойдаланиш ва утилизация қилиш;
- фавқулотда вазиятлар хавфларини, ёки бошқа кутилмаган холатларни минималлаштириш, уларнинг оқибатининг атроф-мухитга таъсирини юмшатиш;
- ишлаб чиқариш жараёнида корхонанинг атроф-муҳитга экологик таъсирини мониторинги;
- аниқланган атроф-муҳитга сезиларли таъсирларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ишланмалар, тадбиқ этишлар ва назорат қилишлар;
- атроф-муҳит муҳофазаси масаласида бўлинма ходимларини ўқитиш.
Соғликни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаолиятнинг асосий йўналиши:
- ишчиларнинг, шунингдек ташкилот худуда бўлган ва ишларни бажараётган бегона ташкилот шахсларининг ишлаш қобилиятига ва соғлигига ишлаб чиқаришнинг салбий таъсирини камайтириш;
- ишлаб чиқариш ҳавфсизлигининг юқори маданиятини яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
- фавқулотда вазиятлар ёки бошқа кутилмаган ҳолатларни пайдо бўлиш хавфини минималлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда ходимларнинг саломатлигини ва хавфсизлигига таъсирини камайтириш ва ўзгаришларни киритиш;
- меҳнат шароитининг мониторинги;
- корхона ходимлари ва унинг бошқаруви остида бўлган шахсларнинг соғлиги учун аниқланган сезиларли хавф ва рискларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилиш;
- ишчиларни индивидуал ва жамоавий химоя воситалари, санитар-маиший хоналар ва жихозлар, даволаш-профилактика воситалари билан таъминлаш;
- ишчиларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
- ишлаб чиқариш шикастланишини ва касб касаликларини олдини олиш.
ЭНЕРГОМЕНЕЖМЕНТ СОҲАСИДА СИЁСАТ
«Самарқанд Автомобил Заводи» МЧЖ, Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик соҳасида етакчилардан бири ва энергия ресурсларининг йирик истеъмолчиси хисобланиб, энергия истеъмоли соҳасида қонунчилик талабларига мутлақо риоя қилиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади ва энергия ресурслари сарфини камайтириш йўли орқали ўзининг энергия самарадорлигини доимий равишда оширади.
Энергия менежменти соҳасида устивор йўналишлар ва вазифалар:
- энергия менежменти соҳасида мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш, бажарилишини таъминлаш ва қайта кўриб чиқиш;
- ишлаб чиқариш жараёнини энергия билан тўлиқ ва ишончли таъминлаш;
- энергия тежамкор технологияларни ва жихозларни жорий этиш ҳисобидан автомобил махсулотини ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергия ресурсининг нисбий сарфини камайтириш;
- энергия тежамкор жихозларнинг устивор харидлари;
- янги муқобил энергия манбаларини ишга тушириш;
- энергия истеъмолини мониторинги ва хисобга олиш тизимида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш асосида бутун энергия мажмуаси бошқарув тузилмасини тубдан яхшилаш;
- энергия самарали техникавий воситалар ва технологиялар билан жиҳозланишни кучайтириш;
- энергия ресурсларини хисобга олиш тизимини ва истеъмолини яхшилаш.